Тайваннинг машғулот парвозини амалга ошираётган Mirage 2000 қирувчи самолёти 7 ноябрь, сешанба куни орол шимолидаги денгизда қулади. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Учувчи тақдири ҳозирча маълум эмас. Самолёт билан алоқа Сзилун порт шаҳридан 74 километр шимолда йўқотилди.
Ҳозирда мазкур ҳудудда патруль катерлари ва авиатехника ёрдамида қидирув операцияси давом этмоқда.
Маълумот учун, Тайвань ихтиёрида 1998 йилда Францияда харид қилинган 60 та Mirage 2000 қирувчи самолёти бўлиб, улар F-16 ( АҚШ) ва IDF (Тайвань) қатори орол ҳарбий-ҳаво кучлари асосини ташкил этади.
Изоҳ (0)