Грузия собиқ президенти ва Одесса собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина ҳудудида қонуний асосда бўлиб туришига имкон берувчи ҳужжатни олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ниҳоят миграция хизматидан Украина ҳудудида қонуний равишда бўлиб турганимни тасдиқловчи ҳужжатни олдим», — дея ёзув қолдирди Саакашвили Facebook’даги саҳифасида.
У энди суд орқали Украина фуқаролигини тиклаш ниятида эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)