КПРФ партия ташкилотлари Россияда 2018 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Геннадий Зюганов номзодини илгари суришга қарор қилди. Бу ҳақда унинг ўзи Биринчи канал эфирида маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Мен ҳаракат етакчисиман. Номзодимни барча ташкилотлар илгари сурди», — деди Зюганов.
КПРФ томонидан номзод тақдим этиш ҳақидаги қарор партиянинг жорий йил декабрида бўлиб ўтадиган съездида расман қабул қилинади. Съезд сайловлар ўтказилиши тўғрисида эълон қилингандан сўнг бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюганов Россия президентлигига 4 маротаба (1996, 2000, 2008 ва 2012 йиллар) даъвогарлик қилган ва ҳар гал иккинчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)