Москва Тверск суди мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийнинг мамлакат президенти Владимир Путинга қарши даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Муқаддам Навальний судга даъво аризасини киритгани маълум қилинган эди. Суд матбуот котиби Анастасия Дзюрконинг сўзларига қараганда, даъво аризасида Россия президентининг хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлигини ноқонуний деб топиш талаб қилинган. Даъво ҳозирча кўриб чиқиш учун қабул қилинмади. Давлат раҳбарини судга бериш нияти ҳақида сиёсатчи 1 ноябрь куни маълум қилган эди. Аммо эндиликда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмагани айтилмоқда.
«Бизга хабар берилишича, даъвони қабул қилишдан бош тортилди. Сабабларини ҳозирча билмаймиз», — маълум қилди Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси юристи Иван Жданов. У суд қарори устидан шикоят қилинишини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Тверск суди, ўз навбатида, бу борадаги изоҳ кейинроқ тақдим этилишини билдирди.
Навальний Путинни митингларни ўтказишга тўсқинлик қилишда айбламоқда.
Изоҳ (0)