Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамнинг жанубий ва марказий минтақаларида вайронкор тўфон юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди, деб хабар берди «Prezident.uz».
Сўнгги маълумотларга кўра, Вьетнам марказига ёпирилган «Дамри» тайфуни 47 кишининг умрига зомин бўлди, шунингдек, яна 21 киши бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)