Россиянинг «Прогресс» МС-06 коинот юк кемаси Халқаро коинот станция (ХКС) парвози баландлигини 700 метрга кўтарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бунинг натижасида ХКС парвозининг ўртача баландлиги 404,6 километрга етди.
Мазкур манёвр 14 декабрь куни «Союз МС-06» кемаси станциядан Ерга қайтиши, шунингдек, 17 декабрга мўлжалланган «Союз МС-07» кемасини орбитага олиб чиқиш учун баллистик шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)