Samsung компанияси янги реклама роликини тақдим этди. Унда компания Apple фойдаланувчиларига катта бўлишни ва Samsung Galaxy телефонларини сотиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Реклама сюжетига кўра, ўсмир 2007 йилда ўзининг биринчи iPhone’ини сотиб олган. Уч йилдан сўнг телефон бузилган, кейин эса ролик қаҳрамони iPhone SE ни сотиб олган, кейинроқ эса — iPhone 7. Бу вақт ичида у Samsung’дан фойдаланадиган қиз билан учрашади. Ўсмир қизнинг телефони мустаҳкамроқ ва қулайроқ эканлигини кўради. Ролик сўнгида у iPhone X учун навбатда турган кам сонли кишиларни кўради ва уларнинг ёнидан ўтиб кетади.
Роликда Samsung iPhone X экранининг устидан ҳам кулган. Янги модель учун навбатда турган эркакнинг соч турмагида iPhone X экранидаги каби «пешонача» бор.
Изоҳ (0)