Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Эрон томонидан исёнчи-хусийлар қўллаб-қувватланишини уруш эълон қилиниши деб қабул қилади. Бу ҳақда коалиция баёнотида билдирилади, дея хабар беради «Корреспондент.net»
«Эрон томонидан хусийлар вакилларига тўғридан-тўғри қўмондонлик қилиниши мақсади қўшни давлатлар бўлган, минтақада тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи тажовузнинг очиқ кўринишига киради. Шу сабабли коалиция буни Эрон тузумининг душманлик уринишлари қаторида кўради, мазкур ҳаракатлар Саудия Арабистонига қарши уруш сифатида ҳам қабул қилиниши мумкин», — дейилади баёнотда.
Араб коалицияси қўмондонлиги Яманнинг барча қуруқлик, денгиз ва ҳаво қўналғалари ёпилишини эълон қилди. Қамал коалиция назорати остида гуманитар юклар еткаизилишига тегишли эмас.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь, шанба куни Яман ҳудудидан учирилган баллистик ракета Саудия томонидан тутиб қолинди ва ар-Риёд халқаро аэропорти яқинида қулади. АҚШ президенти Дональд Трамп бунда Эронни айблади.
Изоҳ (0)