2017 йил метеокузатувлар тарихидаги уч энг иссиқ йилдан бирига айланади. Бу ҳақда, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тадқиқот натижалари Боннда тақдим этилди. Германиянинг ушбу шаҳрида сайёрани иқлим ўзгаришларидан ҳимоя қилиш бўйича халқаро саммит ўтмоқда.
2017 йилнинг ўн ойи давомида ҳаво ҳарорати 2016 йил кўрсаткичларидан ошмади. Ўшанда Эль-Ниньо даври туфайли рекорд ўрнатилган эди, лекин 2015 йилдан олдинги барча йилларга нисбатан ҳаво ҳарорати баландроқ бўлган эди. Эль-Ниньо феномени Тинч океани минтақасидаги иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ. 3–7 йилдан буён ушбу океан юзасида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилмоқда, бу эса табиий офатлар сонини оширмоқда.
Халқаро ташкилот бош котиби Петтери Таалас охирги уч йил метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр бўлганини ва ҳавонинг исиб бориши билан боғлиқ умумий тренд сақланиб қолишини билдирди.
Изоҳ (0)