Оқ Уй ва АҚШ президенти Дональд Трамп ташриф буюрадиган Осиё давлатлари мансабдор шахслари КХДР томонидан фитналар эҳтимолидан чўчимоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Politico нашрига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Трампнинг Осиё мамлакатлари бўйлаб 13 кунлик сафари чоғида баллистик ракета ёки ядро синовини ўтказиши мумкин.
Yonhap агентлиги Жанубий Корея разведкаси КХДР ракета объэктларида фаолликни кузатгани, бу эса яқин орада синовлар ўтказилиши эҳтимолидан далолат бериши билдирди.
Изоҳ (0)