Каталония раҳбари Карлес Пучдемон Бельгия полициясига таслим бўлди. Бу ҳақда, маҳаллий VRT телеканалига асослани, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, полиция идорасига у билан бирга Каталония ҳукуматининг тўрт нафар собиқ аъзоси ҳам келган. Улар ҳам Пучдемон билан бирга Испанияни тарк этган эди.
Брюссель прокуратураси расмий вакили Reuters агентлигига берган интервьюсида Пучдемон ҳибсга олинганини тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, шу кунларда терговчилар уларнинг нуқтаи назарини эшитмоқчи. Сиёсатчиларнинг тақдирини 6 ноябрь куни суд ҳал қилади.
Изоҳ (0)