Дайр аз-Завр яқинидаги қочқинлар марказида миналаштирилган автомобиль портлатилиши оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳатланди. Бу ҳақда Сурия давлат телевидениеси маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Террорчи-худкуш автомобилини шаҳарнинг шимоли-ғарбидаги чекка ҳудудда 5 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси портлатди. Қурбонлар ва жабрланганлар — тинч аҳоли вакиллари.
Маълумот учун, Сурия расмийлари 3 ноябрь, жума куни Дайр аз-Завр ИШИД жангариларидан тўлиқ озод этилганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)