Москва шаҳрида жойлашган Метрополис савдо марказида 2 ноябрь куни Erdem х H&M бренд дўконининг фаолият бошлаши харидорларни тўрт соат навбатда туришга мажбур қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, дўконга кираверишда аёллар кийимлари бўлимида кийимларни кийиб кўриш мумкин эмаслиги ва бир харидор фақат бир дона ўлчамдаги кийимни харид қилиши мумкинлиги ҳамда харид жараёнига ўн дақиқадан кўп вақт ажратиш мумкин эмаслиги ёзилган.
Тўпламдаги кийимлар бир жуфт пайпоқ учун 1500 рублдан бошланади. Энг қиммат кийим эса 20 минг рубль турувчи кўйлак бўлди.
Изоҳ (0)