Туркия армияси Курдистон ишчи партияси ташкилоти вакиллари билан бўлиб ўтган отишмада унинг 22 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда, мамлакат ИИВга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, икки нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлгани маълум.
Воқеа Хаккари вилоятининг Шемдинли туманида, Ироқ чегараси яқинида рўй берди. Минтақада КИПга қарши операция олиб борилаётган эди. Улар Хаккари ҳудудига Ироқдан киргани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)