Тошкентнинг Миробод тумани Қўшкўприк кўчасида 1 ноябрь куни «Қуштили» компаниясига тегишли қандолат цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ёнғин ҳақида 19:40 да хабар берилган. Олов соат 20:28 да қуршаб олинган, 20:56 да эса тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса жойида жами 10 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари етиб келган.
Ёнғин оқибатида қандолат ишлаб чиқариш цехининг том қисми 350 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. «Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатларига йўл қўйилмади», — дейилади ИИББ ахборотида.
Айни вақтда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)