Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда 2017 йилнинг май ойида Дональд Трамп атрофидагиларнинг Россия билан алоқаси юзасидан тергов бошланди. Июль ойида ФҚБ Трампнинг сайловолди кампанияси таркибига кирган собиқ маслаҳатчиси Жорж Пападопулосни ҳибсга олди. 30 октябрда Пападопулос ФҚБга ёлғон кўрсатма берганини тан олди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Twitter / @feeonlyplanner

Фото: Twitter / @feeonlyplanner

Ғазабга тушган Twitter фойдаланувчилари Пападопулоснинг аккаунтини излаб топди ва уни ҳақорат қила бошлади. Бироқ бу аккаунтнинг эгаси Жорж Пападопулос эмас эди. Америкаликлар Трампнинг собиқ маслаҳатчисини унинг адаши — мичиганлик молиявий консультант билан адаштириб юборди. Консультант Пападопулоснинг қарийб 10 мингта кузатувчиси бўлиб, унинг аккаунтида текширувдан ўтганлиги ҳақида белги бор.

Мичиганлик Пападопулос бу тариқа машҳурликка эришиш ҳақида ўйламаганини маълум қилган. Консультант ҳақоратларга жавобан, Трампнинг маслаҳатчиси эмаслигини, айни вақтда Грецияга онасини кўргани борганини айтган. Шунингдек, у бундай ҳақоратли хабарларни тўхтатишни сўраган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг