Россиянинг Хабаровск ўлкаси Бикинск туманидаги тайгадан бир неча кун аввал бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ўрмонда йиртқич жонивор ҳужумига учрагани акс этган тана қолдиқлари топилди. Тахмин қилинишича, эркакка йўлбарс ҳужум қилган», —дейилади хабарда.
Ҳозирда полиция ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Йиртқич ҳайвонни отиб ўлдириш ҳақида қарор қабул қилиниш мумкин.
«Жасад Бойцово қишлоғидан топилди. Эркак кедр ёнғоғини териш учун ўрмонга кетган ва бедарак йўқолган»,— дейди Бикинск тумани раҳбари.
Изоҳ (0)