Австрия ҳуқуқ-тартибот идоралари қўшниларини отиб ташлаган ва ўрмонда яширинган 66 ёшли эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Карабин билан қуролланган австриялик Грац шаҳри яқинидаги Штиволл коммунасида қирғин уюштирди. У икки нафар қарияни отиб ўлдирди ва 48 ёшли аёлга оғир жароҳат етказди.
Ўлдирилганлар эркакнинг қўшнилари бўлиб чиқди. Ҳодиса гувоҳларига кўра, эркак автомобилидан туриб ўқ узган.
Полиция кейинчалик машинани топишга муваффақ бўлди. Volkswagen фургонининг орқа эшигида «Хайль Гитлер» ёзуви жойлаштирилганди.
Изоҳ (0)