Франция президенти Эммануэль Макрон ички хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатда 2015 йил ноябрида мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият тартиби бекор қилиниши кўзда тутилган.
«Қонун бизга фавқулодда вазият тартибини 1 ноябрдан бекор қилиш имконини беради. Шу билан бирга, фуқароларимиз хавфсизлигини тўлиқ таъминлайди», — таъкидлади Макрон.
Янги қонун полиция вакилларига шубҳали шахслар уйларида тинтув ўтказиш, терактлар содир этилиши тахмин қилинган ҳудудларни қамал қилиш, оммавий акциялар ўтказишга рад жавоби бериш, хавфсизлик билан боғлиқ вазият ойдинлашгунча черков ва масжидларни ёпиш ҳуқуқини беради.
Изоҳ (0)