Испания ҳукумати томонидан тарқатилиши ҳақида қарор чиқарилган Каталония маҳаллий парламенти федерал раҳбариятнинг ушбу қарорига рози бўлди ва навбатдан ташқари сайловга қадар фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
31 октябрга белгиланган парламент президиуми йиғилиши бекор қилинди.
Мадридда навбатдан ташқир сайлов «ҳуқуқий давлатни тиклаш» имконини беришидан умид қилишмоқда.
Ўз навбатида, минтақа мустақиллиги ҳақидаги резолюцияни ёқлаб овоз берган Каталониянинг сўл республикачилари партияси Испания бош вазири Мариано Рахойда навбатдан ташқари сайлов чақириш ваколати йўқлигини айтмоқда. Шунга қарамай, партия бу сайловда иштирок этмоқчи.
Изоҳ (0)