Фото: AdMeФлоридада кекса бир инсон газон қирқаётганида юрак хуружини бошидан кечирди. Ёрдамга келган қутқарувчилар унга нафақат тиббий ёрдам кўрсатишди, балки газонини охирига қадар ҳам қирқиб қўйишди.
Техаслик полициячи
Фото: AdMeУшбу полициячи «Харви» тўфонидан жабрланганларга ёрдам кўратиш мақсадида кўплаб соат танаффуссиз ишлаган. Оқибатда у иш қилаётган жойида ухлаб қолди.
Авторураргоҳ хизматчилари
Фото: AdMeЖАРдаги шаҳарлардан бирида жойлашган автотураргоҳ хизматчилари ногиронлар учун мўлжалланган жойга ушбу белгини ўрнатишиб, муаммога ечим топишди.
Сартарош
Фото: AdMeСартарош Марк Бустос асосий ишидан бўш вақтида бошпанасиз инсонларнинг сочини олиш билан шуғулланади.
Дўкондаги мерчендайзер
Фото: AdMeДўкон ходими Рождество байрамида харидорларни хушнуд этиш учун ичимликлар қутисидан қорбобо ясади.
Итлар бошпанаси ходими
Фото: AdMeСуратдаги қиз уч йил вақтини итлар учун мўлжалланган бошпанада ишлашга сарфлаган ва шундан сўнг ишини ўзгартирган. Ушбу ит эса ярим йил давомида қизнинг қаровида бўлган. Орадан уч ҳафта ўтгач ит қизни кўриб қолиб, хурсандлигидан ўзини йўқотиб қўйган.
Ўқитувчи
Фото: AdMeСуратдаги ўқитувчи ҳар куни шифохонада даволанаётган ўзининг оғир бемор ўқувчисининг ёнига келиб, мактабда ўтказиб юборган нарсаларини сўзлаб беради.
Ғамхўр офицант
Фото: AdMeУшбу офицант имконияти чекланган аёлнинг овқатланишига кўмаклашди ва шу билан бирга унинг турмуш ўртоғи ҳам дам олиб олиши учун имконият яратди.
Ёқилғи қуйиш шохобчаси ходими
Фото: AdMeМайк шохобчага келган ҳар бир инсоннинг юзига бироз бўлсада табассум югуриши учун шу кўринишда ишлайди.
Таксичи
Фото: AdMeУшбу такси ҳайдовчисининг автомобили салонида мижозлар учун барча нарсани топса бўлади.
Шон Виб исмли қутқарувчини ушбу кадрдан сўнг «энг хушсурат ўт ўчирувчи» деб аташган. Шоннинг бу қадар табассум қилишига қўлидаги кампирнинг «Турмушга чиққанимдан буён ҳеч ким мени қўлида бундай кўтармаган эди», дегани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)