Ямандаги «Ансор Аллоҳ» исёнкор ҳаракати (хусийлар) Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабига ҳужум қилиб, Саудия Арабистонидаги жанговар ҳаракатлар ҳудудини кенгайтириш ҳақидаги таҳдидлар билан чиқди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда хусийлар ҳаракатининг расмий вакили Муҳаммад Абдул Салом маълум қилган.
«Абу-Даби — бизнинг асосий ҳарбий мақсадимиз ва ракеталаримиз учун тўғридан-тўғри нишон», — деди у.
Бундан ташқари, Абдул Саломнинг сўзларига кўра, «Ансор Аллоҳ» отрядлари «Саудия Арабистони билан чегарадаги жанговар ҳаракатларни кучайтиради ва уларни қироллик ҳудудида олиб боради».
Изоҳ (0)