Дональд Трамп АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннеди ўлдирилиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни эълон қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Оқ уй аппарати раҳбари генерал Келли, МРБ ва бошқа муассасалар билан жиддий муҳокамадан сўнг Жон Кеннеди билан боғлиқ барча ҳужжатларни эълон қиламан. Ҳозирда ҳаёт бўлган кишилар номи ва манзили бундан истисно», — таъкидлади АҚШ президенти.
Трамп буни очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, фитна ҳақидаги ҳар қандай гап-сўзларга чек қўйиш учун амалга ошираётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг кўрсатмасига биноан 26 октябрь куни Кеннеди ўлдирилишига оид 3 мингга яқин ҳужжат Миллий архивлар сайтида жойлаштирилди.
Изоҳ (0)