Афғонистонда вертолёт қулаши оқибатида америкалик бир ҳарбий ҳалок бўлди, яна олти киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда НАТОнинг Афғонистондаги миссияси сайтида ахборот берилган.
«РБК»нинг хабар беришича, қулашга душман ҳужуми сабаб бўлмаган. Ҳозирги вақтда авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Вертолёт айни вақтда ҳукумат кучлари назорати остида бўлган ҳудудга қулаган. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилган.
«Синьхуа» агентлиги ахборотига кўра, бахтсиз ҳодиса Афғонистон шарқидаги Лўгар вилоятида юз берган. Вилоят губернатори Муҳаммад Ҳалим Фидонинг сўзларига кўра, вертолёт ҳарбий операцияда иштирок этаётган эди.
Айни вақтда, «Толибон» ҳаракати вертолёт жангарилари томонидан уриб туширилгани, унинг бортида бўлган барча ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақида баёнот бериб улгурди.
Изоҳ (0)