Сомали пойтахти Могадишода юз берган кетма-кет икки портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканали маълумотига кўра, дастлаб шаҳар марказидаги меҳмонхона ёнида портловчи ускуна ўрнатилган автомобиль портлаган.
Шундан сўнг террорчилар меҳмонхонасига қарата ўт очган. Сўнг Сомали парламентининг собиқ биноси олдида яна бир портлаш юз берган.
Изоҳ (0)