Тошкентнинг Яккасарой туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ёш ошпазлар танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда журналист Сергей Данилов ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Танлов ушбу коллежда халқаро Ошпазлар куни муносабати билан олти йилдан буён ҳар йили ташкил қилинади.
Журналист «аввал зарур билимларни олган, сўнг уларни амалда мустаҳкамлаган маҳоратли ошпазлар мамлакатнинг ҳақиқий экспорт салоҳиятини ташкил қилиши»ни қайд этди. «Коллеждаги танловда қатнашиб, бундай салоҳият мавжудлигига яна бир бора амин бўлдим», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)