Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Тангеранг шаҳридаги мушакбозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Индонезиядаги заводда 26 октябрь куни рўй берган портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)