Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шпицберген ороллари яқинида Россия вертолёти денгизга қулади. Бу ҳақда Норвегия қутқарув хизмати хабар бермоқда. Meduza’нинг ёзишича, вертолёт бортида саккиз киши бўлган.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Ҳаво кемаси бортидаги одамлар тақдири ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Вертолёт Пирамида шаҳарчасидан Баренсбургга учиб кетаётганида манзилга 2—3 километр қолганида қулаган. Унинг йўқолгани маҳаллий вақт билан 15:35 да (Тошкент вақти билан 18:35 да) маълум бўлган. Орадан 10 дақиқа ўтиб вертолёт қулагани ҳақидаги ахборот тасдиқланган.

Ҳодиса жойига соҳил қўриқлаш хизматининг икки кемаси ва вертолёт юборилган. Қутқарув операцияси иштирокчиларидан бирининг маълум қилишича, вертолёт қулаган жойни туман қоплаган ва у ерда қор ёғмоқда.

Dagbladet’нинг қутқарув хизмати вакилига асосланиб хабар беришича, вертолёт қулаш арафасида ҳалокат сигналини йўлламаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар