• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эксперт: «Яқин 2 йил ичида реклама берувчилар пули Facebook ва Ўзнет сайтлари орасида бўлинади»

    Ledokol Group реклама агентлиги Ўзбекистонда реклама ва интернет-реклама соҳасида етакчи ўринни эгаллайди. 2008 йилда ташкил этилган компания жуда яқин орада ўзининг биринчи муҳим юбилейини нишонлайди — 10 йил. Бугунги кунда компания йилда икки марта ўтказиладиган ва барча бепул ташриф буюриши мумкин бўлган Digital соҳасидаги етакчи конференцияларни ташкил этиб келмоқда. Унинг асосчиси ва раҳбари Дилшод Музаффаров компания қандай пайдо бўлганлиги, бугун қайси соҳаларда фаолият кўрсатаётгани, шунингдек, мамлакат реклама бозорининг ўсиш тенденциялари ҳақида гапириб берди.

    — Кўпчилик сизни USENET ва Mobicon йирик конференциялари ташкилотчилари сифатида билади, Ledokol Group бугун яна нима билан шуғулланмоқда?

    — Ҳа, биз ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда интернет маркетинг соҳасида энг йирик халқаро конференцияларни ўтказамиз. Шу билан бирга, USENET (http://usenet.uz) кенг кўламли катта шаклдаги конференция саналса, Mobicon (http://mobicon.uz) – мобил соҳа бўйича. Ҳар икки тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади. Биз буни юқори қадрлаймиз. Ҳар бир конференцияга ҳар йили 1000 дан ортиқ киши ташриф буюради. Бундан ташқари, бу Google, Яндекс, Mail.ru Group ва жаҳондаги етакчи бошқа АТ-компаниялар вакилларини жонли тинглаш учун бўлган ягона тадбирлардир. ОТМ ректорлари таклифига кўра, бизнинг мутахассислар маърузалар ўқишади, унда стартаплар, умуман интернет-технологиялар ҳақида маълумот берилади.

    Бундан ташқари, бизнинг компаниямиз деярли 10 йилдан бери рекламани жойлаштириш билан профессионал даражада шуғулланади. Биз Ўзбекистоннинг телевидение ва интернет-йўналиш интеграциялашуви соҳасида тан олинган мутахассислармиз. Биз ушбу икки энг кучли реклама каналини бирлаштирамиз ва мижозларимизга ёрдам берамиз.

    — Узоқ вақт давомида сиз Mail.ru’нинг Ўзбекистондаги эксклюзив вакиллари эдингиз. Нега ҳамкорликни тўхтатилди?

    — Mail.ru Group билан ҳамкорликни юксак қадрлаймиз. Бу давр (2013—2016 йиллар) биз учун жуда кўп нарсани берди, хусусан бозордаги ном ва мижозлар. Бироқ, сўнгги йилларда МRG ўзининг MyTarget реклама тизимини фаол равишда илгари сурмоқда, у рекламани мустақил жойлаштириш имконини беради – бунинг учун Visa туридаги валюта карточкасининг бўлиши етарли. Бу тармоқ орқали жойлаштириш анча шаффоф ва фойдали ҳам. Шунинг учун, эксклюзив ҳамкорликка зарурат қолмади. Энди ушбу майдончаларни ўзлари учун танлаган барча мижозларимизни шу тизим орқали бемалол жойлаштирмоқдамиз.

    — Бугун ким билан ишламоқдасиз?

    — Бугун биз «Яндекс» компаниясининг эксклюзив вакили ҳисобланамиз (Ўзбекистонда қидирув улуши 30 фоиздан ошди), шунингдек Facebook ва Google каби компанияларнинг асосий минтақавий ҳамкорларидан биримиз. Бу компанияларнинг барчаси биз туфайли Ўзбекистон реклама бозорини яхшироқ тушунмоқда, мамлакатимиз маркетинг имкониятларини ва салоҳиятини ўрганмоқда, интернет тармоғининг кириб борганлиги ҳақида маълумот олишмоқда.

    — Ўзбекистондаги интернет-реклама бозори ҳажми қанчалик катта?

    — Ўзбекистонда умумий реклама бозори 25 миллион долларни ташкил этади. Бунга телевидение, ташқи реклама ва бошқа нарсалар киради. Бу кўрсаткичга кўра, мамлакатимизни 3 миллионлик аҳолига эга Арманистон билан солиштириш мумкин. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2017 йилда интернет-реклама улуши тахминан 7-8 фоизни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, биз бу пулларнинг аксариятини кўрмаяпмиз, чунки у бевосита валюта карталари орқали одамлар томонидан жойлаштирилган. Бу, биринчи навбатда, Facebook’да жойлаштириш ва қидирув тизимларидаги контекстли рекламалар ҳақида.

    — Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси веб-сайтларга киради?

    — Албатта, бу биринчи навбатда ижтимоий тармоқлар. Facebook ва Instagram етакчи саналади, мамлакат бўйлаб уларнинг умумий аудиторияси 1,2—1,3 миллион кишини ташкил қилади, ва бугунги кунда бу икки энг тез ўсаётган ижтимоий тармоқдир. Албатта, ресурсларнинг ўзбек сегменти ҳам жуда сезиларли ўсди. Ўзбек тилида энг кўп ташриф буюриладиган веб-сайтларнинг учталиги — Kun.uz, Daryo.uz ва UFF.uz.

    — Агар интернет фақат 7—8 фоизга эга бўлса, Ўзбекистонда энг машҳур реклама каналлари қайсилар?

    — Телевидение ва ташқи реклама. Сўнггиси ўзининг арзонлиги туфайли етакчи. Интернет учинчи ўринни эгаллайди, ҳамда йил сайин фаоллашмоқда. Бу асосан радио ва матбуотдан реклама бюджетини «олиш» билан боғлиқ. Аста-секин кўпчилик реклама берувчилар ТВдаги рекламадан кетишни бошлашмоқда, радио эса биринчи навбатда азият чекмоқда.

    — Яқин келажакда интернет-рекламанинг ўсиши бўйича тахминлар мавжудми?

    — Қўшни Қозоғистон ва Россияда реклама берувчилар орасида энг кўп харажатлар — интернет ва телевизорга алоқадор ҳисобланади. Россияда интернет ҳажми телевизион бозордан анча юқори. Фақатгина ўтган йили Ўзбекистонда кўплаб фойдали ўзгаришлар бўлди, бу эса тезликнинг ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши керак.

    2018 йилга тенденциялар қуйидагича: видеореклама, ижтимоий тармоқлар ва Ўзнет сайтларининг сезиларли ўсиши. Кейинги икки йил давомида рекламачиларнинг бюджетлари Facebook ва Ўзнет сайтлари (асосан ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситалари) ўртасида бўлишилади. Сўнгра Ўзбекистонда Google (контекстли рекламалар ва YouTube) даври бошланади ҳамда реклама берувчилар сифатли трафик ва сотувлар устида янада фаол ишлай бошлайди.

    — Ledokol Group мутахассислари яна қайси тадбирларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар?

    — Биз ўзбек-япон бизнес-маркази доирасида мунтазам чиқиш қиламиз, нутқ сўзлаймиз, StartUp Mix’да иштирок этамиз, ТАТУ, Тошкентдаги Вестминстер университетида маърузалар ўқиймиз, Маркетинг ва реклама мактаби тадбирларида қатнашамиз, тан олинган интернет-мутахассисларнинг тақдимоти ва семинарларини мунтазам равишда ташкил этамиз. Биз ҳар доим ўқув марказларидан таклифларни қабул қилишга ҳаракат қиламиз. Иштирок этсак – яна чақиришади, демак аудиторияга бу ёқади.

    — Келгуси йил қайси йўналишда ишлашни режалаштиряпсиз?

    — Биринчидан, биз баҳорги USENET конференцияси учун ажойиб совға тайёрламоқдамиз, у барча учун мутлақо янги шаклда бўлиб ўтади. Шунингдек, апрель ойида ўн йилликни нишонлашни режалаштирмоқдамиз. Иккинчидан, биз таълим соҳасига кўпроқ эътибор беришни бошламоқчимиз, шу орқали ўз ишини бошлаётган тадбиркорларга интернет-технологиялар ишини чуқурроқ тушуниш ҳамда ўз бизнесларини тарғиб қилишда кўмак берамиз.

    26.10.2017, 08:21   Изоҳ (0)   4355
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк аскарларини турк тилида олқишлаган Мирзиёев, пахтага чиқмагани учун дўкони ёпилган наманганлик тадбиркор, Тошкентда қайнотасини дўппослаган куёв ва куннинг бо...

    25.10.2017, 22:08

    Фото: Наманганда сотувчилари пахтага чиқмаган дўкон муҳрланди

    25.10.2017, 21:50

    Шавкат Мирзиёевни Анқарадаги Президент саройида расмий кутиб олиш маросимидан репортаж (фото ва видео)

    25.10.2017, 21:15

    «Merhaba Asker!». Шавкат Мирзиёев туркиялик аскарларни туркчасига олқишлади (видео)

    25.10.2017, 20:51

    Анқарада олий даражадаги Ўзбекистон—Туркия музокаралари кенгайтирилган таркибда давом этди

    25.10.2017, 20:29

    Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Эрдўғон билан тор доирада учрашув ўтказди

    25.10.2017, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    15 август, 12:02

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 12:41

    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки

    Реклама | 15 август, 12:00

    Европа иттифоқи Исроилни янги аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатишга чақирди

    Дунё | 15 август, 12:35

    Дам олиш куни Ўзбекистонга нисбатан салқин ҳаво кириб келади

    Ўзбекистон | 15 август, 12:17

    “Ювентус” ҳужумчисига “Барселона” ва “Ньюкасл” даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 15 август, 12:14

    “Оскар”га лойиқ кўрилмаган бўлса-да, шедеврга айланган фильмлар

    Кино | 15 август, 12:12

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    Дунё | 15 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.