Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25—26 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркия Республикасига боради. Мазкур ташриф Ўзбекистон давлат раҳбарининг Туркияга охирги 18 йил ичидаги илк ташрифига айланади. Ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев Туркия парламенти спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашади, деб ёзади «Azon.uz».
Ташрифнинг биринчи куни, яъни 25 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан юзма-юз ва кенгайтирилган кўринишдаги учрашувларни ўтказади. Бу учрашувлар давомида икки давлат ҳамкорлиги борасида бир қанча ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
Ташриф давомида Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Буюк Миллий Мажлиси (парламент) йиғилишида иштирок этиши ҳамда унинг спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)