24 октябрь куни хакерлар офшор зоналари бўйича консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатувчи энг йирик компаниялардан бирининг маълумотлар базасига дахл қилган бўлиши мумкинлиги аниқланди. Appleby Global компанияси Бермуд оролларида жойлашган, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Ғарб матбуотига кўра, компания вакилларининг ўзлари киберхавфсизлик бўйича мутахассислари ўтган йили бўлиб ўтган воқеани текшириб, айрим маълумотлар хавфсизлиги бузилганини аниқлаганини тан олди.
Шу билан бирга, ўтказилган текширувлар якунларига кўра Appleby Global маълумотлар базаси структураси умуман олганда хавфсизликда эканлигини маълум қилди.
Шунга қарамай, журналистлар ҳужум оқибатида дунё бўйлаб тарқалган кўплаб офшорларнинг эгалари ҳақидаги маълумотлар хакерлар қўлига тушган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
2016 йил апрелида Панаманинг рўйхатга олувчи Mossac Fonseca компаниясининг офшорлар ҳақидаги маълумотлари фош этилиши йирик сиёсий жанжалга олиб келган эди: кўплаб мамлакатларнинг етакчи компаниялари ҳамда уларнинг яқинлари офшор компаниялари билан боғлиқлиги аниқланди.
Исландия жанжал бош вазир Сигмюндюр Давид Гюннлейгссоннинг истеъфоси билан тугади. Кўплаб давлатларда Панама ҳужжатлари солиқ органлари томонидан текширувлар ўтказилишига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)