Украина давлат миграция хизмати мухолиф сиёсатчи Михаил Саакшвилига қочқин мақомини бермади. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Юрий Луценко баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Унинг сўзларига қараганда, хизматнинг мазкур қарори устидан Саакашвили судга апелляция киритмаган.
Шу тариқа, бош прокурорнинг сўзларига қараганда, Саакашвилини экстрадиция ва депортация қилиш имкониятини бермайдиган махсус шароитлар мавжуд эмас. Энди у Грузияга чиқариб юборилиши мумкин.
Изоҳ (0)