Бугун, 23 октябрь куни Тошкентда XIII халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди, деб хабар берди UzDaily.
Беш кун давом этадиган ярмаркада жаҳоннинг 44 мамлакатидан 1,5 мингга яқин мутахассис қатнашади.
Алоҳида мамлакатларда пахта ва тўқимачилик соҳаларини ривожлантириш, жаҳон пахта бозоридаги тенденциялар, савдо, логистика ва суғурта соҳалари бўйича 16 та мавзулаштирилган сессиялар ўтказилиши режалаштирилган.
Пахта селексия навларини яратишда генетика, биотехнология, пахта етиштиришда қишлоқ хўжалиги техникаси, уларни зараркунанда ва турли касалликлардан ҳимоя қилишга боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Пахтани дастлабки қайта ишлаш соҳасидаги муаммолар ва ютуқларни кўриб чиқишга, пахта толасининг сифатини инструментал баҳолашга, тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ярмарка Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноатекспорт» холдинг компанияси, Фанлар академияси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Ташқи савдо вазирлиги, Республика товар-хом ашё биржаси, «Сифат» ўзбек маркази ва бошқа манфаатдор тузилмалар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)