ESET компанияси ва Ўзбекистондаги Softline Education ўқув маркази МДҲда биринчи ESET академиясини ташкил қилиш ҳақида битим имзолади, деб ёзади «ICTNews.uz». Бу ҳақда Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Softline Education ўқув маркази директори Ирина Пак айтишича, марказдаги ўқув курслари ESET компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ўқитувчиларнинг малакасини ва ўқув марказининг техник жиҳозланишини ҳисобга олиб, вендор унга ESET академияси мақомини берган.
«ESET академиясининг бош мақсади нафақат ахборот хавфсизлиги мутахассисларининг малакасини ошириш, балки, ESET маҳсулотлари фойдаланувчилари орасида кибер-саводхонликни шакллантиришдан ҳам иборат», — деди Ирина Пак.
Изоҳ (0)