«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси классик модификациядаги Airbus A320 ва Airbus A320neo оиласига тегишли тўртта самолётни сотиб олишни режалаштирмоқда, деб ёзади UzDaily. Булар тор фюзеляжли йўловчи реактив самолётларининг яхшиланган версиялари бўлиб, ёқилғини аҳамиятли тарзда тежайди.
Самолётлар лизингга олинади. Авиакомпания Airbus A321’ни лизингга талиф қилган компания вакиллари билан музокаралар олиб борган. Томонлар техник жиҳатларни муҳокама қилган.
Ўзбек авиакомпанияси ҳаво кемаларини лизингга тақдим этадиган бошқа компаниялар билан ҳам музокаралар ўтказмоқчи. У самолётларни 2018 йилда сотиб олишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)