Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур битим томонлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳамкорлик битимида хусусий мулкчиликни ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эксперт гуруҳларини шакллантириш, Қонунчилик палатасида қабул қилинадиган қонун лойиҳаларининг ишланиши ва қабул қилиниши жараёнларига Савдо-саноат палатаси вакилларини жалб этиш, шунингдек, жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда қонун ҳужжатларини назорат-таҳлил тартибида ўрганишда палата вакиллари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.
Битимда тадбиркорлик соҳасига оид қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишида уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича хулосалар Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилиши белгиланди.
Изоҳ (0)