Тошкент вилояти Бўка туманида 15 октябрь куни соат 00:30 ларда пенсионер, 1956 йилда туғилган Холмурод Норалиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўзаро жанжаллашиб, қизи, 1980 йилда туғилган Дурдона Маликовани танасининг турли соҳаларига уч маротаба ош пичоғи билан уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Оқибатда жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Холмурод Норалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)