АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан чизилган Нью-Йоркдаги Empire State building осмонўпари расми Julien’s Auctions аукционида 16 минг долларга сотилди. Бу ҳақда аукцион уйининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди, дея хабар беради «РБК».

Фото: Twitter/@Julien’s Auctions

New York Post нашрига кўра, 12 га 9 дюймли расмнинг бошланғич нархи 100 доллар этиб белгиланганди. Трамп уни 1995 йилда Флоридадаги хайрия аукциони учун чизган. Лос-Анжелесдаги Julien’s Auctions аукционига келиб унинг нархи 12 минг долларга кўтарилди.

Аукцион харидорни ошкор этмади, бироқ расм учун маблағнинг бир қисмини WHDD-FM радиостанцияси ажратиши маълум.