• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизимига бағишланган йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. ЎзА хабарига кўра, унда бош вазир, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистонда миллий генофондни мустаҳкамлаш, ёш авлодни етук кадрлар этиб тарбиялаш масалаларига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. 16 август куни бўлиб ўтган йиғилишда таълим тизимини ривожлантиришнинг кўплаб йўналишлари белгилаб берилди. Хусусан, мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар қўйилган эди.

    Президентнинг 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу соҳада янги тизим яратилди.

    Янги вазирлик олдига мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш вазифалари қўйилди.

    Йиғилишда шу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

    Ҳаётимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия – биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Президентнинг таъкидлашича, шу далилнинг ўзи болаларнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди.
    Бунга қўшимча исбот қидириб узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас.

    Шунинг учун ҳам биз мактабгача таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласини давлат сиёсати даражасига кўтариб, бу борада катта ишларни бошладик. Агар шу ишни ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширмасак, бутун таълим тизимида сифат ўзгаришига эришишимиз, таълимнинг узлуксизлигини таъминлашимиз қийин бўлади.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги боғчалар қуриш бўйича давлат дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳисобга олиниб, нодавлат таълим муассасалари, жумладан, нодавлат боғчалар тармоғини кенгайтиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. Бу эса тизимда соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда таълим хизматлари турини кўпайтиришга хизмат қилади.

    Мактабгача таълим соҳасига ихтисослашган кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Биз қабул қилаётган барча-барча қарорларни амалга оширадиган, фарзандларимизга билим асосларини, энг зарур ҳаётий тушунча ва кўникмаларни ўргатадиганлар юқори малакали тарбиячи ва мураббийлардир, дея таъкидланди йиғилишда.

    Бу соҳада замонавий талабларга жавоб берадиган илғор педагогик усул ва услубларни ишлаб чиқиш, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш ва нашр этиш ҳам ғоят долзарб вазифадир.

    Яна бир муҳим масала — бу мактабгача таълим муассасаларида малакали тиббий хизматни ташкил этиш, санитария меъёрлари ва гигиена қоидаларига тўла жавоб берадиган соғлом овқатланиш тизимини йўлга қўйиш зарур.

    Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа тегишли идораларга ҳар бир масала юзасидан аниқ муддатлари кўрсатилган ҳолда муҳим топшириқ ва вазифалар берилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларини бинолар ва юқори малакали кадрлар билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

    Илғор хорижий тажрибалар асосида мактабгача таълим тизимидаги педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув-режа ва дастурларни такомиллаштириш, олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг «Мактабгача таълим» йўналиши бўйича 2018—2023 йиллар учун квоталар ажратиш масаласига эътибор қаратилди.

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур»ни жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

    Шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланганлик ва интернет тармоғига уланганлик ҳолати танқидий ўрганилиб, уларни босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

    Мактабгача таълим муассасаларига шифокорлар ажратиш, тиббиёт ҳамшираларининг малакасини ошириш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон, санитария-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминлаш, болаларнинг овқатланишини белгиланган меъёрлар даражасида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

    Мактабгача таълим муассасаларига мўлжалланган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни нашр этишга доир стандартларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

    Бир сўз билан айтганда, биз мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратишимиз керак. Келгуси 3—4 йилда 5—6 ёшдаги барча болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишга эришмоғимиз шарт. Бу эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала ва биз буни албатта амалга оширамиз.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Йиғилишда соҳа олдида турган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

    20.10.2017, 08:38   Изоҳ (0)   16236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқаришда Ўзбекистонни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди

    20.10.2017, 08:27

    Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди

    20.10.2017, 08:16

    Октябрь охирида «Тошкент—Ўш—Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатнови синовдан ўтказилади

    19.10.2017, 22:12

    Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевни Қирғизистон президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади

    19.10.2017, 22:07

    Чилонзордаги бўрон қурбони, килограмми 800 сўмгача кўтарилган қўл терими, Тошкент бозорларидаги банкомат муаммоси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    19.10.2017, 21:11

    Тошкентда 17 октябрь куни кузатилган бўрон оқибатида чилонзорлик аёл вафот этди

    19.10.2017, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.