Россия бош вазири Дмитрий Медведев Давлат думасига Ўзбекистон фуқароларининг Россияда мақсадли иш билан таъминлашга қаратилган Москва ва Тошкент ўртасидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
«Битим 2017 йилнинг 5 апрелида Москвада имзоланган. Битим Ўзбекистон фуқароларини Россияда мақсадли иш билан таъминлашга ва уларни кейинчлаик иммиграцияга қадар ишга жойлашишлари учун тайёрлашга қаратилган», — дейилади ҳужжатнинг изоҳли баёнотида.
Ушбу келишув меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга, хорижлик ишчиларнинг ноқонуний равишда ишга ёлланиши ҳолатлари олдини олишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)