Нидерландия ва Германия экологлари Германия миллий боғларида тўпланган маълумотларга таянган ҳолда охирги 27 йил ичида учар ҳашаротлар массаси жиддий тарзда камайганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШнинг PLOS One илмий журналида чоп этилган ҳисоботда айтилди, деб хабар беради Meduza.
Олимлар ҳар йили Германиянинг 63 ҳимояланган табиий зоналарида ҳашаротлар учун тузоқлар қўйиб, мартдан октябрга қадар тутилган ҳашаротлар вазнини ўлчаб борди. Улар ёз ойлари ўрталарида биомассанинг камайиши 82 фоизни, мавсум давомида эса 76 фоизни ташкил этганини аниқлади.
Тадқиқотчилар учар ҳашаротлар популяциясига таъсир кўрсатадиган уч омилни инобатга олди: иқлим ўзгаришлари, яшаш шароитлари ва участкаларда ердан фойдаланиш. Аммо бу омиллардан ҳеч бири аниқланган трендни тушунтириб бермайди.
Шу билан бирга, ҳисобот муаллифлари йил давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланилиши, у ерда турли ўғитлар ва инсектицидларнинг қўлланилиши бу кўрсаткичларга таъсир қилиши мумкинлигини қайд қилиб ўтди.
Хулоса ўрнида олимлар ҳашаротлар миқдорининг қисқариб бориши ва тренднинг географик тарқалиши сабабларини аниқлаш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)