«Валдай» халқаро баҳс клубидаги чиқиши чоғида Россия президенти Владимир Путин ОАВга қарши курашишнинг демократик йўли ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, ОАВга қарши курашишнинг ягона демократик йўли — ёрқин, образли ва истеъдодли нутқ сўзлаши, одамларни ишонтиришдир.
«Кимгадир ёқмасанг, курашнинг ягона йўли бор — фикрингни ёрқин, образли, истеъдодли ифодалаш, ҳамма одамлар нуқтаи назарингга ишонсин, сенинг ортингдан борсин. Қолган йўллар демократик эмас», — деди Россия етакчиси.
Шу билан бирга, Путин АҚШда Россия медиаси атрофида шаклланган вазиятдан хавотирдалигини билдирди. У Россия ҳам АҚШга тегишлича жавоб беришини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)