Қирғизистон Жокоргу Кенеши депутати Алмазбек Токторов қирғизистонлик зобит Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш чоғида наркотиклар билан қўлга тушишини шубҳали ҳисоблади. Бу ҳақда у 18 октябрь, чоршанба куни парламент йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Акипресс».
«Бош штаб зобити Қозоғистонда наркотиклар билан қўлга тушгани ҳақида хабар тарқалганига икки кун бўлди. Унда давлат сирлари билан танишишга рухсат бўлган ёки йўқлигини суриштириб ўтирмайман, бироқ қирғиз томони қандай чоралар кўряпти? Унинг наркотиклар билан қўлга олингани жуда шубҳали. Нега шу пайтгача бунга муносабат йўқ? У халқаро машғулотларга йўл олганди, бунда чегарадан ўтиш жараёни қандай ташкил этилган? Уларда иммунитет ёки давлатлараро келишув бўлмаганми?» — ўсмоқчилади депутат.
Йиғилишда иштирок этган Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Рустам Мамасодиқов Бош штаб ўз текшрувини ўтказаётганини маълум қилди.
«Ҳа, чиндан ҳам зобит машғулотларга юборилганди. Ҳозир Бош штаб ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда, уларнинг натижаси бўйича ўз жавобини беради», — дея изоҳ берди у.
Изоҳ (0)