«ГАЗел» Next автомобилларида 2017 йилдан бошлаб ускуналар панелидаги дисплейда акс этувчи тасвир сифатини текширишда фойдаланиладиган махфий Тетрис ўрнатилган. Бу ҳақда ГАЗ компаниясининг ахборот хизматига таяниб, TJournal хабар берди.
Фото: TJournal
Компания автомобиль экранидаги ўйинларни намойиш этувчи видеони эълон қилган. Таъкидланишича, видеоўйин барча «ГАЗел» автомобилларига заводда ўрнатилган ва конвейердан чиққанидан сўнг бир нечта автомобилда қолган.
https://www.facebook.com/GAZGroupAuto/videos/1562313697148645/
Компания ҳайдовчилардан бошқарув тугмалари ишдан чиқамаслиги учун Тетрис ўйинида улардан фойдаланмасликни сўраган. «Автомобиль ҳаракатланаётган вақтда ўйинни ишга тушириб бўлмайди, шунинг учун у хавфсизликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — дея қайд этилган компания томонидан.
Изоҳ (0)