Исландия президенти Гвюдни Ёуханнессон ванна қабул қилаётган вақтида бурнини синдириб олди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасига ёзиб қолдирди, деб хабар берди «Газета.ru».
«Ўтган оқшомдаги илиқ ва қулай ванна керагидан ортиқ қайноқ ва қулай бўлиб чиқди», — деб ёзади президент.
Шунингдек, у лабини ҳам йиртиб олган. Кўнгилсиз ҳодисадан сўнг, президенти дарҳол шифохонага олиб борилган.
У ерда президентнинг лабини тикиб қўйишган. Ёуханнессон ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.
Изоҳ (0)