Самарқанд вилояти Жомбой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 2016 йилдан бери қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
16 октябрь куни Жомбой туман ҳудудида ўтказилган профилактик тадбир давомида, туман ИИБда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбланиб, 2016 йил 26 ноябрдан бери қидирувда бўлган, 1986 йилда туғилган, Жомбой тумани Самарқанд МФЙ, Ҳалвойи кўчасида яшаган Х.Ғ туман ҳудудида ушланди.
Изоҳ (0)