Ўзбекистонда ва унинг ташқарисидаги ахборот фойдаланувчиларига янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Telegram мессенжерида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда қўмита сайтида эълон қилиб борилаётган янгилик, эълон ва божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача анонси ва улар жойлаштирилган манзили қўмитанинг Telegram’даги расмий ахборот каналига ҳам жойлаштириб борилади.
Янгилик билан батафсил танишмоқчи бўлган ўқувчи эса автоматик тарзда божхона қўмитасининг расмий сайтидаги ҳаволага ўтиши ва ўзи учун керакли маълумотлар билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)