Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда қўшнисига қасддан ўртача оғир тан-жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
Сергели туманида 2107 йил, 25 сентябрь куни соат 18:00 да Биродарлик 8-даҳаси 34-уй олдида 1995 йилда туғилган Биродарлик 8—34-уйда яшовчи В.А ўзаро жанжал оқибатида қўшниси 1975 йилда туғилган Биродарлик 8—34-уйда яшовчи К.Ани қўли билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланиб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро В.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1- қисми(қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)