Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига дастурловчи, маълумотлар базаси администратори, веб-дизайнер, ахборот технологиялари мутахассиси лавозимларига ишга қабул бўйича танлов эълон қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайти хабар бермоқда.
Номзодлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумот, зарур билим ва иш тажрибаси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади:
Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++;
HTML, CSS, JavaScript, Jquery;
Замонавий веб-фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);
ORM (MyBatis, Hibernate ва бошқалар);
WebService, WebSocket, B2B технологиялари;
WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;
SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;
Android, iOS, Windows, J2ME қурилмалар учун дастурлар яратиш.
Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланади.
Изоҳ (0)