Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда авиаёқилғи тақчиллиги кузатилаётган боис мамлакат энергетика вазири Қанат Бўзумбоевга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари бундай вазиятга вазирлик ва умуман ҳукуматнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлганини айтиб ўтди.
«Ҳар йили шунақа бўлади, — деди Назарбоев. — Буни билар экансизлар, аҳолини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш учун тегишли миқдордаги энергия ташувчиларини сақлаб қўйишинглар керак эди».
Авиацион керосин етишмочилиги туфайли Air Astana авиакомпанияси ишни вақтинчалик тўхтатиши мумкинлигини эълон қилди.
Изоҳ (0)